Runtime (0.00274 seconds)
#1

Interpretation of ( Az-Zumar 3 ) in Uzbek by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас. (Мушриклар Аллоҳ таолонинг яратувчи зот эканини, осмонлару ерни яратганини тан олар эди. Аммо ўша холиқнинг тавҳидини, якка Ўзигина ибодатга сазовор эканини тан олмасди. Ибодатда унга турли бут ва санамларни шерик қилар эди. Улар ўзларича афсона тўқиб, фаришталар Аллоҳнинг қизлари, деб сафсата сотишарди. Фаришталарга турли ҳайкаллар ясаб ўшаларга сиғинишарди. Биз малоикаларга ибодат қилиш зарурлигидан эмас, улар бизни шафоат этиб, Аллоҳга жуда ҳам яқинлаштиришлари учун сиғинамиз, дейишарди. Бу ишлари эса, ботил иш эди. Аллоҳнинг тавҳидига хилоф эди. Куфр ва ширк эди.) ] - Interpretation of ( Az-Zumar 3 )

[ أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِصُ وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى إِنَّ اللَّهَ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ فِي مَا هُمْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي مَنْ هُوَ كَاذِبٌ كَفَّارٌ ] - الزمر 3

#2

Interpretation of ( An-Nur 47 ) in Uzbek by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Улар: «Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик», дерлар. Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар. Ана ўшалар мўмин эмаслар.гуруҳ–мунофиқлардир. Улар тиллари билан: «Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик», дейдилар. Лекин иймонга амални қўшмайдилар. Оғизлари билан иймонли эканлари ҳақида сафсата сотсалар ҳам, ҳаётда иймон тақозоси ила амал қилмай, Ислом шариатига юришни истамай, бошқа қонун-қоидалар асосида яшашга уринадилар. Аллоҳга ва Пайғамбарга (с. а. в.) иймонлари борлигини айтсалар ҳам, уларга итоат этишлари ҳақида оғиз кўпиртириб сўзласалар ҳам, амал қилмайдилар. Уларга, айниқса, Нур сураси ўқилганда юраклари сиқилиб кетади. Чунки бу сура уларга зинони, очиқ-сочиқликни, ахлоқий бузуқлик бўлмиш ҳавойи нафснинг хоҳишларини ман қилиб, одоб-ахлоқ доирасида ҳалол-пок яшашни таклиф этади. «Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар». Тиллари билан айтган гапларига амал қилиш керак бўлганда юз ўгириб, бошқа томонга қараб кетадилар.) ] - Interpretation of ( An-Nur 47 )

[ وَيَقُولُونَ آمَنَّا بِاللَّهِ وَبِالرَّسُولِ وَأَطَعْنَا ثُمَّ يَتَوَلَّى فَرِيقٌ مِنْهُمْ مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ وَمَا أُولَئِكَ بِالْمُؤْمِنِينَ ] - النور 47