Runtime (0.00284 seconds)
#1

Interpretation of ( An-Naml 47 ) in Uzbek by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Улар: «Сендан ва сен билан бўлганлардан шумландик», дедилар. У: «Шумланишингиз (сабаби) Аллоҳнинг ҳузуридадир. Балки сизлар синалаётган қавмсиз», деди. (Биз «шумланиш» деб таржима қилган маъно ояти карима матнида «тоир», «тоййар» каби иборалар билан келган. Бу ибора қуш, қуш учириш маъноларини беради. Ўша пайтлар мушриклар бирор иш қилмоқчи бўлсалар, қуш учириб кўрар эдилар. Агар қуш ўнг томонидан учса, хурсанд бўлар ва ўша ишни бошлар эди. Агар қуш чап томонига учса, шумқадамлик деб ўйлар, хафа бўлар, шумланар ва у ишни қилмас эди. Кейин бориб-бориб бу ибора қуш учирмаса ҳам, бирор нарсанинг шумқадамлигини англатиш учун ишлатиладиган бўлиб кетган. Самуд қавми ҳам ўзларига «Аллоҳга ибодат қилинг» шиорини олиб келган, уларни Аллоҳга истиғфор айтишга, ундан раҳматини сўрашга чақирган Пайғамбарлари Солиҳдан алайҳиссалом шумланганларини айтишди.) ] - Interpretation of ( An-Naml 47 )

[ قَالُوا اطَّيَّرْنَا بِكَ وَبِمَنْ مَعَكَ قَالَ طَائِرُكُمْ عِنْدَ اللَّهِ بَلْ أَنْتُمْ قَوْمٌ تُفْتَنُونَ ] - النمل 47

#2

Interpretation of ( Al-A'raf 163 ) in Uzbek by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Улардан денгиз соҳилида бўлган қишлоқ ҳақида, шанба кунида ҳаддан ошганлари, шанбалик кунларида балиқлари очиқ келиб, шанбалик қилмаган кунлари келмагани ҳақида сўра. Қилган фосиқликлари туфайли уларни шундай синаймиз. (Оятдаги бу хитоб Пайғамбаримиз Муҳаммадга (с. а. в.) қаратилгандир. Аллоҳ ул зотга яҳудийлардан уларнинг тарихида бўлиб ўтган машҳур воқеа ҳақида сўрашга амр қилмоқда. Бани Исроилнинг талабларига биноан ҳафтанинг шанба куни улар учун байрам, дам олиш куни қилиб белгиланди. Бу куни уларга ишлаш ва тирикчиликка уриниш ҳаром қилинди. Соҳил бўйидаги мазкур қишлоқда яҳудийлар учун катта синов бўлди. Шанба куни балиқлар соҳилга келиб очиқ-ойдин кўриниб, кўзларини ўйнатиб юрар эди. Шанба кунидан бошқа куни эса ҳеч бир балиқ кўринмасди. Шунда Бани Исроилдан баъзилари чидаб тура олмай ман қилинган амрни буздилар. Ривоятларда келишича, улар шанба куни алоҳида тўсиқлар ташлаб, соҳилга келган балиқларни қайтиб кета олмайдиган қилиб қўйишар ва якшанба куни йиғиб олишар, шу билан бирга, биз Аллоҳнинг амрини бузганимиз йўқ, шанба куни дам олдик, ов қилганимиз йўқ, дер эдилар.) ] - Interpretation of ( Al-A'raf 163 )

[ وَاسْأَلْهُمْ عَنِ الْقَرْيَةِ الَّتِي كَانَتْ حَاضِرَةَ الْبَحْرِ إِذْ يَعْدُونَ فِي السَّبْتِ إِذْ تَأْتِيهِمْ حِيتَانُهُمْ يَوْمَ سَبْتِهِمْ شُرَّعًا وَيَوْمَ لَا يَسْبِتُونَ لَا تَأْتِيهِمْ كَذَلِكَ نَبْلُوهُمْ بِمَا كَانُوا يَفْسُقُونَ ] - الأعراف 163